Уч ярим миллион сўмга харид қилинган телевизорда аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.А.нинг бундан 6 ой аввал харид қилинган телевизорнинг экранида нуқсон кузатилгач, бу борада сотувчига қилган мурожаати 10 кундан буён ҳал қилинмасдан келинаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиялари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, шунингдек ушбу ҳолат юзасидан сотувчига чиқарилган сўров хатига олинган жавоб хатидан маълум бўлишича, истеъмолчи туман ҳудудида фаолият олиб бораётган «Техномарт» МЧЖга қарашли савдо дўконидан «Hisense 43» русумли телевизорни 3 500 000 сўмга пулини нақд тўлаб сотиб олган. Телевизордан 6 ой давомида фойдаланиши жараёнида унинг экрани қорайиб кўрсатмай қолгач, савдо дўконига олиб келган. Савдо дўкони телевизорни Тошкент шаҳрида жойлашган сервис марказига жўнатган. Ҳозирда телевизорга бепул сервис хизмати кўрсатилиб, савдо дўконига олиб келинган ва истеъмолчининг қўлига соз ҳолатда топшириш учун шай ҳолатда.

Ўрганиш якунлари билан истеъмолчига соз ҳолатдаги телевизорни олиб кетиши мумкинлиги маълум қилиниб, томонларга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Дилором Мирзаева, туман жамияти мутахассиси.