1 июль куни Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов маҳаллий фуқародан 5 миллион сўм миқдорида пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурида хабар берилди.
Туман ҳокимлигида саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалаларига жавобгар бўлган бу мансабдор Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган амалиёт доирасида ушланган.
Бекзод Абдуримов шу йилнинг 10 июнида лавозимга тайинланганди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.