– Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси туман, шаҳар филиаллари томонидан Кадастр паспортини шакллантириш бўйича рақамларга назар ташласак, 2022-йил ҳисобот даврига қадар жами 72 854 та мурожаатлар келиб тушган, – дейди вилоят бошқармаси бошлиғи Равшан Мирзахмедов.
Шунингдек, бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслардан кадастр паспортини тайёрлатиш бўйича буюртма аризалар электрон кўринишда келиб тушаётгани, буюртма аризалар белгиланган тартибда электрон тарзда ижроси таъминлаётгани маълум қилинди.