Олис ҳудудлар тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат ижтимоий буюртмаси асосида, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Қува туманидаги «Султонобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа шулар жумласидандир.

Мазкур лойиҳа якунига етгач, вилоятнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган 7 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Юқоридаги каби лойиҳалар бўйича ишлар Андижон ва Наманган вилоятларининг тўртта олис ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида ҳам бошланган.

ВИДЕО: