2022 йилдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.
Ҳар йили август ойигача минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади.
Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.
Қарор билан Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўмни ташкил этади.