Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлаяпти.
Масалан, ўзингизга тегишли бўлган суммани ўз вақтида ололмаётган бўлсангиз ёки пулларингиздан сизнинг розилигингизсиз ушлаб қолинаётган бўлса, электрон шаклда шикоят беришингиз мумкин.
Ҳаволадан ўтиб, ушбу акцияда иштирок этишингиз мумкин. Фамилиянгиз, исмингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда, электрон шаклдаги мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин бўлади.
Бундан ташқари, меҳнат соҳасида ҳуқуқларингиз камситилган деб ҳисобласангиз, қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари – (+998) 71 200-06-00;