Шу йил 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли номаълум шахс ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон туманида яшовчи, аслида «Тоза Ҳудуд» ДУК ҳайдовчиси бўлган Ш.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.