«Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 30-октябр куни “Биз — донормиз” шиори остида ўтказилган беғараз донорлик акциясида кўнгилли ёшлар, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ва тиббиёт ходимлари фаол иштирок этдилар.
Акция жамиятимизда ҳаёт бахш этувчи донорлик маданиятини янада ривожлантиришга ҳамда қон етишмовчилиги муаммосига эътибор қаратишга ҳизмат қилди.
Сиз берган қон — бир умр давом этувчи меҳр ва ёрдам, деган ғояни илгари сурган бу ташаббуснинг барча иштирокчиларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Донорлик саховат ва масъулият тимсолидир!