Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 16 октябрь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган оқ рангли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Жалоер қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу ерда велосипедда кетаётган “Бахрин” МФЙ Жалоер қишлоғида яшовчи Собиржон Рўзиматовни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетиб қолган. Натижада С.Рўзиматов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда-ким ушбу ноъмалум ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси