16 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари тунги соат 3:30 ларда Қамчиқ довонини кучли шамол ва қор вақтида айланиб чиқиш вақтида носозлик сабабли тўхтаб турган иккита Damas автомашинасини аниқлади.
ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, машиналарда 7−17 ёшдаги тўққиз нафар мактаб ўқувчилари ва уларнинг уч нафар мураббийси бўлган. Улар Самарқанддаги спорт мусобақасида иштирок этиб, Фарғона водийсига қайтаётганда машиналар бузилиб қолган.
Қутқарувчилар йўловчиларни «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси биносига олиб борди. Бу ерда улар исиниб, овқатланди ва тунаб қолди. Эрталаб, автомобиллар таъмирланганидан сўнг йўловчилар уйларига жўнаб кетди.