UzCard терминаллар ишида носозликлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

UzCard фойдаланувчиларни терминаллар ишидаги эҳтимолий узилишлар ҳақида огоҳлантирди.

Компания ахборот хизматининг хабар беришича, 2018 йилнинг 19 августидан 30 августигача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин.

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълум қилишича, бунга «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясида профилактика ишлари олиб борилиши сабабдир.