Фото: «Известия»

Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲ содир қилиш бўйича етакчи бўлди

Россия ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази илк марта хорижликларнинг айби билан содир этилган ЙТҲ рейтингини тузди.

Жорий йилнинг 9 ойида Россия кўчалари ва йўлларида 105 932 та ЙТҲ содир қилинган. Унда 11 396 киши вафот этган ва 134 547 нафари тан жароҳати олган.

Маълумотларга кўра, 3 мингта ҳолатда МДҲ давлатлари фуқароларининг айби билан, яна 3,4 мингтаси бошқа мамлакатлар ҳайдовчилари томонидан содир этилган.

Улар орасида энг кўп ЙТҲ содир қиладиганлар орасида Ўзбекистон (797 та ЙТҲ), Қирғизистон (701), Тожикистон (599), Озарбайжон (282) ва Арманистон (280) бор.

Энг тартибли ҳайдовчилар – Афғонистон, Эстония ва Япониядан келганлар деб топилган.