Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин

Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.

Ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб тегишли ускуналар ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказида навбат учун чипта олиш мумкин. Бироқ жойни фақат марказга ташриф буюриладиган кунда бронлаш мумкин. Яъни, навбат олиш учун шахсан келиб инфокиоскда рақамли чипта олиш лозим бўлади.

2019 йил 1 ноябрдан “Олдиндан навбатга ёзилиш” функциясини ишга тушириш режалаштирилмоқда, унинг ёрдамида ДХМга ташриф буюриш учун мос келадиган кун ва вақтни олдиндан танлаш мумкин.

Навбатда жойни бронлаш учун www.davxizmat.uz сайтига кириб, ўзи жойлашган жойни белгилаш етарли. Тизим автоматик тарзда яқин жойлашган ДХМни таклиф қилади. Шундан кейин яқин орада жойлашган марказни танлаб, зарур хизматни белгилаш лозим, сўнгра рақамли навбат чиптаси шакллантирилади (ҳарф-рақамли код).

Рўйхатдан ўтиш бўйича қадамма-қадам йўриқнома: