ФВВ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кескин кўтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган №65-сонли хабарнома “фейк”, яъни сохта экани тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Kun.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Маълум қилинишича, сохта хабарноманинг энг қуйи қисмида кўрсатилган телефон рақами ишламайди. Ушбу рақамлар бошқа хонадонники бўлиб, мухбир хонадон эгасига савол берилмасданоқ, “это не мчс, это дом” деган сўзларини эшитди.

Шу билан бирга, хабарноманинг сохта эканини ФВВнинг Kun.Uz мухбири мулоқотда бўлган бошқарма бошлиғи ҳам тасдиқлади.

28 июнь куни ижтимоий тармоқларда гўёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи (в.в.б.) И.Қўчқоров томонидан имзоланган ҳамда барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига йўлланган хабарномаси тарқала бошлади.

ФВВ ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 3 августга қадар Ўзбекистонда кундузи 32—37, кечки пайт эса 17—22 даража ҳарорат ҳукм суриши кутилмоқда.

Шу муносабат билан вазирлик матбуот хизмати аниқ ва ишончли маълумотлар учун ФВВнинг расмий манбаларига мурожаат этишни сўраган.