Ижрочи ўз мажбуриятларини тўлақонли адо этмаганлиги истеъмолчида норозилик келтириб чиқарган

08.04.20241 878

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Р.Ҳамраев кўчасида истиқомат қилувчи А.И.нинг ижрочининг буюртма шартларига зид иш тутаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Сифатсиз тиббий хизмат учун тўланган уч миллион сўмга яқин пул маблағи истеъмолчига қайтарилди

04.04.20242 028

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Сойбўйи кўчасида яшовчи О. А. нинг стоматолог шифокор томонидан кўрсатилган тиббий хизмат сифатидан норози бўлиб, ушбу йўналишда кўрсатилган хизмат учун амалга оширилган 2 900 000 сўм пул маблағини қайтариб олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи томонидан келтирилган важлар асосли бўлиб чиқди

29.03.20241 859

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида фуқаро Ҳ. О. нинг ўз тасарруфида бўлган ҳамда анча вақтдан буён ҳеч ким яшамайдиган хонадонга табиий газ тўловларидан асоссиз қарздорлик чиқарилганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли мобил қурилма янгисига алмаштирилди

13.03.20241 889

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Деҳқонтўда» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Р.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган маиший техника ва буюмлардан бирининг носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади

11.03.20241 997

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Истеъмолчи банк картасидан унинг фамилиядоши кредит тўловига ўтказиб юборилган маблағ қайтарилди

04.03.20241 925

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Марғилон шаҳрида яшовчи Х.Д.нинг олинган кредит маблағи учун амалга оширилган тўловни ўз ҳисоб рақамида акс эттирилмаслиги оқибатида мазкур тўловлардан қарздорлик юзага келганлиги ҳақидаги муаммосини баён қилиб, назорат қилувчи идоралар ва ҳудудий бирлашмага қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

Ҳуқуқий оқибатларини яхши тушуниб етган сотувчи истеъмолчининг қонуний талабини қаноатлантиришни маъқул топди

28.02.20241 807

Бағдод тумани «Мирзаобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.М. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига туман марказидаги савдо дўконидан сотиб олинган кондиционер талаб даражасида ишламаганидан сўнг сотувчига қайтарилгани, лекин сотувчи 20 кундан ортиқроқ вақт ўтган бўлишига қарамай масалани ҳал қилишни пайсалга олиб келаётганлиги борасида мурожаат қолдирган.

Нуқсон сабаб товарнинг кафолат муддати тугашига тўрт ой қолганда бошқасига алмаштирилди

27.02.20241 760

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Муқанна» кўчасида яшовчи истеъмолчи Ў.Ё.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган блендерни носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мебеллар бошқасига алмаштирилиб истеъмолчи муаммоси бартараф этилди

21.02.20241 877

Ёзёвон тумани «Қоратепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.К.нинг харид қилинган мебел тўпламидаги нуқсонлар ва ушбу масалада сотувчига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли товар сотувчига қайтарилди

16.02.20241 806

Марғилон шаҳар «Тошлоқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х. Р.нинг “Қумтепа» бозоридан сотиб олган совутгичда нуқсон аниқлангани, сотувчи ва сервис маркази томонидан истеъмолчига амалий ёрдам берилмаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининиг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

Тилла буюмни сотувчига қайтариш мумкинми?

13.02.20241 959

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Олтиариқ туманида яшовчи М.Ш.нинг харид қилинган тилла буюмнинг сифати талабга жавоб бермаслиги юзасидан қилган мурожаати ҳам шундай мурожаатлардан биридир.

Реал қарздорлик мавжуд, лекин каттагина асоссиз қарздорлик ҳам ҳисобланган

07.02.20241 426

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Раста» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.А.нинг хонадонига ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Уяли алоқа воситасида аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

29.01.20242 002

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туман ички ишлар бўлими томонидан юборилган фуқаро мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда харид қилинган уяли алоқа воситаси нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи томонидан ушбу муаммони бартараф қилиш чоралари кўрилмаётганлиги маълум қилинган.

Фарзанди учун харид қилинган ўйинчоқда нуқсон аниқлангач, унинг учун тўланган пул қайтариб олинди

16.01.20241 687

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.И.нинг фарзанди учун харид қилган ўйинчоқ машина нусқонли чиққанлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг 8 миллион сўмдан ортиқ пуллари қайтариб олиб берилди

09.01.20241 952

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўқон шаҳар «Нурли ҳаёт» кўчасида яшовчи М.Ж.нинг туман ҳудудидан харид қилинган темирчилик маҳсулотларини сотувчига қайтариш муаммо бўлаётгани хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Яхши ишламаган газ печи сотувчига қайтариб топширилди

05.01.20242 010

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Ғозиёғлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У. нинг харид қилинган газ печини яхши ишламаганлиги ва уни савдо дўкони қайтариб олмаётганлиги хусусида шаҳар прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Хонадонда интернет тармоғида юзага келаётган муаммо бартараф этилди

03.01.20241 643

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Фаровонлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р. Э. нинг интернет хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Мақбул сифатдаги товар учун тўланган пул қайтариб олинди

27.12.20231 612

Амалдаги қонунчиликка кўра истеъмолчида мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида алмаштириб олиш ҳуқуқи мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш учун эса товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган, истеъмол хусусиятлари сақланган бўлиши талаб этилади.

1 2 3 4 5 8