Зарур техник қисмсиз етказиб берилган товардаги камчилик тўғриланди

05.08.20241 958

Қўқон шаҳар истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С. Н.нинг 12 650 000 сўмга харид қилинган скутер истеъмолчига орқани кўрсатувчи ён ойнасисиз етказиб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчидан ортиқча ушлаб қолинган пул маблағи қайтариб берилди

31.07.20241 866

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сўфилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.И.нинг товарларни истеъмол кредитига реализация қилувчи савдо дўкони унинг банк пластик картасидан 1 586 000 сўм ортиқча пул маблағи ушлаб қолганлиги ҳолати юзасидан Ички ишлар бошқармасининг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Бобо набираси учун сотиб олган велосипедда аниқланган нуқсонлар бартараф этиб берилди

26.07.20241 828

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Миндонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Л.М.нинг набираси учун 1 200 000 сўмга харид қилган уч ғилдиракли велосипед-тандемда аниқланган нуқсонлар ва сотувчи томонидан ушбу нуқсонларни бартараф этиш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги масаласидаги мурожаати ўрганилди.

Маиший техникада юзага келган нуқсонни бепул бартараф этиб берилиши чора-тадбирлари кўрилди

22.07.20241 962

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон туманининг «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.З.нинг Қўқон шаҳридан харид қилган телевизорда фойдаланиш давомида нуқсон келиб чиққани ортидан бир қанча муаммоларга дуч келгани ва ундаги нуқсонларни бепул бартараф этиб берилишида ёки мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

Пластик картадан ортиқча ечиб олинган маблағ эгасига қайтарилди

16.07.20241 689

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Тарона» кўчасида яшовчи Э.А.нинг «Uzum nasiya» иловаси ёрдамида харид қилинган уй жихозлари учун тўловнинг банк пластик картасидан 2 200 000 сўмдан икки марта ечиб олиниб, тўланган тўловларда фақат бир мартаси акс этганлиги ва ушбу ортиқча ечиб олинган маблағни қайтариб олишда қийинчиликка дуч келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Нотўғри маълумот берилиши натижасида харид қилинган товар сотувчига қайтарилиб, истеъмолчига мақбул сифатдагиси берилди

15.07.20241 830

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сойбўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х.нинг харид қилинган хўжалик буюми қадоғида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаганлиги ва товарни бошқасига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ҳақдор экан

10.07.20241 895

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги «Садда» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н. Ю. нинг “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали хизматидан норози бўлиб берган аризаси ўрганилди.

Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда эътиборсизлик кетмайди

03.07.20241 927

Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда маҳсулот қадоғида келтирилган маълумотлар ичида унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик (сақлаш) муддатлари ҳақидаги маълумотлар энг муҳим маълумотлардан бири саналади.

Истеъмолчи эътирозига сабаб бўлган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

27.06.20241 973

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фурқат туманида яшовчи Г.А.нинг қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган мобил қурилмадан фойдаланишда юзага келган муаммо ва ушбу муаммони ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Таъмирталаб тилло буюм бошқасига алмаштирилди

19.06.20241 681

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Қувасой кўчасида истиқомат қилувчи Х.Ф.нинг харид қилинган тилло узукда нуқсон юзага келгач, уни сотувчига топширилгани, лекин уни таъмирлаб қайтариб топшириш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Товарда аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

14.06.20241 851

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Қувасой шаҳрида яшовчи Қ.М.нинг Фарғона шаҳридан харид қилган ортопедик матрасдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлари аниқлангани, сотувчидан бу борада тайинли жавоб ололмаганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Нуқсонли электросамокат мақбул сифатдагисига алмаштирилди

05.06.20242 061

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Соҳибқирон Темур кўчасида яшовчи Т.Ё.нинг 3 650 000 сўмга олинган электросамокатнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштириш ёки пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг 2 ой олдин харид қилган автотранспорт воситаси учун давлат рақамини олишдаги муаммоси ҳал этилди

31.05.20241 727

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Юқори Сойбўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ботировнинг 2 ой олдин 45 000 000 сўмга харид қилинган автотранспорт воситаси (мотоцикл, тиркама, агрегат)ни сотувчи томонидан ҳужжатлари тўлиқ тақдим қилинмагани оқибатида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида рўйхатга қўя олмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Яна бир сифатсиз товарнинг пули қайтариб олинди

29.05.20241 825

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Зийнат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Г.нинг Фарғона шаҳридаги дўкондан сотиб олган мобил қурилмада нуқсон аниқланиб, уни сотувчидан алмаштириб ололмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Етти ярим миллион сўмлик буюртма бажарилмай келаётганлиги борасидаги муаммо бартараф қилинди

22.05.20242 045

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Қуйқа қишлоғида яшовчи Қ.А.нинг хонадонига янги дарвоза ўрнатиш учун берилган буюртмасини бажариш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Мебеллар жамламасидаги нуқсонли қисмлар мақбул сифатдагисига алмаштирилди

15.05.20241 858

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.С. томонидан 7 300 000 сўмга харид қилинган мебел жамламасида нуқсонлар аниқлангани, сотувчига бу борада қилинган мурожаат эса ижобий натижа бермаётгани хусусидаги мурожаат ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш якунлари қарздорликнинг асоссизлигини кўрсатди

07.05.20242 060

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Боғибанон кўчасида яшовчи Ш.О.нинг ичимлик суви таъминотида юзага келган асоссиз қарздорликдан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг салкам тўрт миллион сўмлик муаммоси ҳал этиб берилди

03.05.20241 818

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Шарқ бирлашув кўчасида яшовчи Н.А.нинг харид қилинган кир ювиш машинасида нуқсон аниқлангач сотувчи томонидан олиб кетилиб, уни сифатлисига алмаштириб берилиши ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Сифатига норозилик билдирилган мобил қурилма алмаштирилди

23.04.20241 786

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Саидобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Г.нинг қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган товарнинг сифати талаб даражасида эмаслиги ва уни алмаштирилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи томонидан билдирилган эътирозлар ўринли деб топилиб, автомашина мақбул сифатдагисига алмаштирилди

17.04.20241 807

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қува тумани «Мозортаги» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи В.Ф.нинг автосалон томонидан етказиб берилаётган автомашинадаги нуқсонлар юзасидан қилинган мурожаати ўрганилди.

1 2 3 4 8