
Мақбул сифатдаги товар учун тўланган пул қайтариб олинди
Амалдаги қонунчиликка кўра истеъмолчида мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида алмаштириб олиш ҳуқуқи мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш учун эса товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган, истеъмол хусусиятлари сақланган бўлиши талаб этилади.