Сифатсиз блендер янгисига алмаштириб берилди

25.05.20262 002

Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро М.Э. маиший техника бозоридан харид қилинган блендер носоз чиққанидан норози бўлиб, туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Фарғонада «Биз — донормиз» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди

21.05.20261 979

«Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси биносида жорий йилнинг 20-май куни “Биз — донормиз” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Мебел жамланмаси бут ҳолатда етказиб берилмаганлиги юзасидан қилинган мурожаат ижобий ҳал этилди

19.05.20262 103

Товарни истеъмолчига бут ҳолатда, яъни барча қисмлари ва комплектлари билан етказиб берилмаслиги ҳам истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари бузилиши ҳисобланади. Бу ҳолат «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасидаги нормалар билан тартибга солинган.

Буюртманинг сифатсиз бажарилиши ортидан истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган 8 миллион 400 минг сўм зарарнинг олди олинди

14.05.20262 129

Қува туманида яшовчи фуқаро М. Х.нинг янги хонадонига ўрнатилган пластик ромлар сифатсиз чиққанидан норози бўлиб, туман прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қува туман жамиятига қонуний ҳал этиш учун юборилган.

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди

12.05.20262 034

04.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1143-сон Қонун билан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Нуқсонли товар бўйича мурожаат: истеъмолчи манфаати тўлиқ таъминланди

08.05.20262 170

Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро Р.Қ. томонидан харид қилинган маиший техника сифати бўйича мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефони орқали қабул қилиниб, амалдаги қонунчилик асосида ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи мурожаати асосида хизмат кўрсатишдаги камчиликлар бартараф этилди

04.05.20262 232

Бешариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро С. М.нинг маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаганлиги ҳолатидан норозилиги юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали қабул қилиб олинган мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.