Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди

29.04.20261 864

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиётида ҳар бир мурожаат инсон манфаатлари устувор эканлигини яна бир бор намоён этади. Айниқса, коммунал хизматлар соҳасида юзага келаётган муаммоларни адолатли ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

27.04.20261 944

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси номидан тадбиркорларга сохта электрон хатлар юборилаётгани аниқланмоқда.

Кир ювиш машинаси бўйича мурожаат ўрганилди ва муаммо жойида бартараф этилди

24.04.20262 075

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи Ю.А. томонидан кир ювиш машинасида юзага келган носозлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда қайд этилишича, мазкур маиший техника фойдаланиш жараёнида носоз ҳолатга келиб, истеъмолчини норози қилган.

QR-код орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

22.04.20262 006

Адлия вазирлиги ягона QR-код бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган, ушбу фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Сифатсиз ёқилғи сотилиши сабаб автомобилга етказилган зарар қоплатилди

20.04.20261 915

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун 20-моддасига кўра, товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.

ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ: халқаро даражада эътироф этилмоқда

15.04.20261 946

Ислом цивилизацияси марказининг нафақат минтақа, балки бутун мусулмон олами ва башарият тамаддунидаги беқиёс ўрни халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътирофга сазовор бўлди. Ундаги ноёб экспонатларнинг маънавий салмоғи ва илмий аҳамияти дунёнинг нуфузли экспертлари ҳамда етакчи оммавий ахборот воситалари нигоҳида маърифат ва эзгулик тимсоли сифатида гавдаланди.

Скутер сотувчига қайтарилди ҳамда муддатли тўлов шартномаси бекор қилинди

13.04.20262 130

Фарғона шаҳрилик М. Ж. кредит савдо дўконидан бўлиб тўлаш шартларида 18 190 000 сўмга скутер харид қилганида қонунчиликка киритилган юқоридаги талабларни ёки билмаган ёки унутиб қўйган. Хуллас, скутер харид қилиб бўлингач, гувоҳномасиз уни бошқаришнинг имкони йўқлигидан боши қотган истеъмолчи сотувчига товарни қайтариш ва шартномани бекор қилиш масаласида мурожаат қилган.

Истеъмолда бўлган смартфон харид қилган истеъмолчининг муаммоси бартараф этилди

08.04.20262 204

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида истиқомат қилувчи Г.И.нинг истеъмолда бўлган смартфон харид қилингани ва ундаги нуқсонлар сабаблар сотувчига қайтарилгани, лекин пул маблағини қайтариб олишда муаммоларга дуч келинаётгани масаласида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қолдирган мурожаати ўрганилди.

Электросамокатлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди

06.04.20262 107

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда электросамокат ва шунга ўхшаш транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Иш судгача ҳал бўлгани сабаб даъво аризаси қайтариб олинди

03.04.20262 264

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган истеъмолчи С.Л. муддатли тўлов шартларида харид қилинган ётоқхона мебели жамламаси айрим нуқсонлар билан етказиб берилгани, шу сабабдан мебелни сотувчига қайтариш ва шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.