Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида банкоматдаги пулларни талон-торож қилган ғазначи аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Қувасой филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда ушбу банк филиали ғазначиси Х.Р. ўзига бириктирилган банкоматни нақд пул билан тўлдириш ҳамда сейф қисмидаги кассеталарни олиш учун рухсат берилганидан фойдаланиб, 2023 йилнинг май—июнь ойларида жами 212,8 миллион сўмни яқин қариндоши С.Ш. ҳамда ўзининг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.