Бизнинг миллат сифатида борлигимизни таъминловчи энг асосий белгимиз бу она тилимиздир.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган куннинг 33 йиллиги муносабати Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлими ва Фарғона вилояти Ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида куни кеча «Ўзбек тилим-ифтихорим» шиори остида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этди. Улар томонидан она тилини мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди.
Миллат учун жон фидо этган боболаримизнинг сиймолари гавдалантирилган турли саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача кайфият улашди.