Президент томонидан 19.06.2024 йилдаги “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-933-сон Қонун имзоланди.
МЖтКда давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқбузарликларга:
давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш;
ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш;
ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш киради.