Фарғона туманининг “Ёрдон” қишлоғида “Ёрдон” МФЙ нинг “Маҳалламизда оммавий спортни ривожлантирамиз” номли лойиҳаси асосида қуриб битказилган мини футбол майдонини ҳудуд ёшларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, вилоят Жамоат фонди, туман ички ишлар, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, туман кенгаши депутатлари. ҳарбийлар ҳамда маҳалла кекса нуронийлари иштирок этдилар.
Маълумки, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди 2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилган ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг қарорига кўра, Фарғона туманининг “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғини давлат ижтимоий буюртмаси ғолиби деб топилган ҳамда ғолибга Жамоат фонди томонидан 200 000 000 млн сўм маблағ ажратилган эди.
Вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан киритилган мазкур давлат буюртмаси эсклав ҳудудларда уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтини самарали ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадини кўзда тутиб, уни амалга оширилиши натижасида мамлакатимизнинг эксклав ҳудуди бўлган Фарғона туманининг “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар кўркам ва замонавий мини футбол майдонига эга бўлдилар.