Олмаотадаги Бош консуллик томонидан кўрилган чоралар натижасида Ўзбекистон фуқароси Н.Х.Соипов (1990 йил 3 сентябрда туғилган) аниқланди, у ўз қариндошлари томонидан 2009 йилдан буён қидирилаётганди, дея хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
«Дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этди, бу эса Н.Соиповнинг қаердалигини аниқлаш имконини берди. Унга зарур психологик ёрдам кўрсатилди ва ватанига қайтиб кетиш учун сертификат топширилди», – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.