Информатика фани ўқитувчиси халқаро илмий-амалий кўрик-танловда ғолиб бўлди

«Илм-фан фидокори» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловида Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Зулфияхон Қодирова тақдирланди.

Танлов ғолибларига «Илм-фан фидокори» эсдалик нишони ҳамда эсдалик нишон белгиси, гувоҳнома, сертификат, диплом, ташаккурнома ҳамда танлов тўплами тақдим этилди.

Суратларда: кўрик-танлов ғолиблари ва З.Қодирова(чапдан иккинчида)

Фурқатжон ҚОДИРОВ, Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати