Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бюро томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 ноябрь 2020 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ҳамда 11 апрель 2022 йил куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғридаси” ги Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Фармон ва Қонун билан Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган.

Шу муносабат билан мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаларида ихтисослаштирилган туманлараро бўлими ташкил этилган бўлиб, ушбу бўлим зиммасига судлар ва бошқа органлардан келиб тушадиган жисмоний шахслардан давлат божи, маъмурий жарималар ва солиқ қарздорлигини соддалаштирилган тартибда ундириш вазифаси юклатилган. Ушбу ихтисослаштирилган туманлараро бўлими жорий йилнинг 1 июнь кунидан фаолият бошлади.
Ташкил этилган бўлим самарасини 5 ой давомида 34.077 та ижро ҳужжати амалда ижро этилганида кўришимиз мумкин.

Бу эса ўз навбатида самарадорликни 58 фоизга оширган. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш соҳасида муайян тадбирлар амалга оширилган бўлиб, жами 10.433 та мурожаатларнинг 10.035 таси бевосита бюро идораларида ҳал этилиши таъминланган. 4.170 нафар жисмоний шахс ҳамда 83 та юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

Амалдаги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Шу кунга қадар бюронинг барча шаҳар туманлари бўлимлари иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатлариинг миқдори 213.059 та 3 трлн. 828 млрд. сўмни ташкил этади. Шу давр мобайнида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 3 трлн. 598 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, 1 трлн. 564 млрд. сўмлик пул маблағлари ундирилиши таъминланди.

Давлат фойдасига ундириш билан боғлиқ 2 трлн. 42 млрд. сўмлик 308.434 та ижро ҳужжатларидан 1 трлн. 680 млрд.. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича иш юритуви тамомланиб, шундан 634 млрд. сўмлик 127.671 та ижро ҳужжатлари ундирилиши амалга оширилди.
Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслардан солиқ қарзини ундириш бўйича 2022 йилнинг 9 ойи давомида 558 млрд. сўм маблағ ундирилди.

Жиноий ва маъмурий жарималарни ундириш бўйича жорий йилни ўтган даврида 27 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилишига эришилган бўлиб, суд томонидан тайинланган жиноий жарималарни тўлашдан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан жазо турларини алмаштириш бўйича судларга тақдимномалар киритиляпти.

Маъруфа СОЛИЕВА