Uzcard фирибгарлик ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди

Uzcard аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бир марталик ёрдам пули тўланиши тўғрисидаги хабар фонида фирибгарлик схемалари кучайганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармони асосида ўтказилган ёрдам бир марталик пул ўтказмаларини назарда тутади. Тўловлар фуқаролардан қўшимча маълумот талаб қилмасдан, автоматик тарзда — худди пенсия ва нафақалар одатда тўланадигани каби — амалга оширилиши керак эди.

Компаниянинг таъкидлашича, бу тўловни ўз карталарига олиш учун фирибгарлар турли хил ҳаволаларга ўтишни ва тасдиқловчи СМС-кодини тақдим этишни таклиф қилишади.

Ўз навбатида, Uzcard фойдаланувчилардан ҳушёр бўлишни ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўради.