ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ХОДИМИ 21 МИЛЛИОН СЎМ ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

Ҳокимлик масъули тадбиркордан олган кредитидан улуш талаб қилган.

Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими раҳбари қурилиш компаниясидан 21 млн. сўм пора олаётганда қўлга тушди.

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.