Пойтахтдаги «Авиасозлар» деҳқон бозори директори Н.Э. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.га 550 доллар миқдорида пора бераётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Тезкор тадбир департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилди. Бунга Р.Энинг билдиргиси асос қилиб олинди.
Туман бўлими бошлиғига бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари «пора» беришни таклиф қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Авиасозлар» деҳқон бозори директорига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда.