Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. Мазкур ҳолат ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Масъул шахс 2021 йилнинг октябрь ойида ушбу олий ўқув юрти факультетларидан бирининг фаолиятини текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар ушбу факультет деканига салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган, дейилади хабарда.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда у сўралган пулни воситачи орқали олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.