Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда

Январь ойининг сўнгги кунида Ўзбекистонда 1015 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар берди ССВ.

Бир кун аввал ушбу кўрсаткич 1089 тани ташкил қилганди. Кунлик ҳолат 22 январь — энг максимал даража 1478 та ҳолат қайд этилгандан бери пасайиб бормоқда.

2020 йилнинг мартидан бошлаб COVID-19 билан жами 224 мингдан ортиқ киши касалланди.

Тошкентда январнинг сўнгги куни 503 та ҳолат қайд этилди, ундан бир кун аввал эса — 472 та эди.

Фото: ССВ

Коронавирусдан соғайганлар сони эса 210346 нафаргаетди. COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этганлар сони эса кеча яна 4 нафарга ортиб, умумий 1568 нафарни ташкил қилди.

Пневмония билан касалланиш ҳолатлари эса душанба куни 196 тани (якшанба куни — 203 та) ташкил қилди.