“Ўзбекистон темир йўллари” 2021 йил 31 декабрдан – 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ҳамда 1-2 сентябрь кунларида чегирмаларни эълон қилди.
Унга кўра, чегирмалар қуйидагича белгиланган:
— Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941/45 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга – 50%;
— Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15%;
— Оилавий поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
— Бир жамоадан гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ – йўриқнома асосида) – 15%;
— “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга – 10%.
Қайд этилишича, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.