Кеча, 20 декабрь куни Ўзбекистонда март ойидан буён энг паст кўрсаткич — 125 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кун давомида энг кўп касалланиш Андижон (12), Бухоро (13) ва Самарқанд (19) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (43) қайд этилган.
Шунингдек, кеча кун давомида 23 нафар бемор тузалган. Аммо, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.