Келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди ҳамда ходимлар учун касбий маҳорат дарси ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ҳудудий бирлашма тизимида матбуот ва ахборот йўналишида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирокида “Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизим ташкилотларига 2021 йилнинг 11 ойи давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида “Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзусида брифинг ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза вилиш идоралари иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва фуқаролар тўғрисида ОАВларда ёритишда нималарга эътибор қаратиш муҳим” мавзусидаги семинар ташкилланди.

Дастлаб йиғилганларга тизим ташкилотларига 2021 йилнинг 11 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлили бўйича брифинг ўтказилди. Ҳудудий бирлашма Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Ғ.Маматқулов томонидан брифингда қуйидагиларга тўхталиб ўтилди:

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлари ва Федерациянинг ички меъёрий ҳужжатларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш натижалари бўйича тегишли органларга тақдим этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш ишлари давом эттирилмоқда.

2021 йилнинг 11 ойи давомида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларига жами бўлиб 797 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 449 таси ёзма, 330 таси оғзаки, 18 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган. Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига 796 676 652 сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган. Шундан 5 507 229 сўм маблағ назорат идоралари кўмагида, 1 418 280 сўм маблағ эса суд идоралари ёрдамида ҳал қилинган.

Мурожаатларнинг 45 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президентга мурожаат портали” орқали, 12 таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефони орқали, 147 таси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ягона 1091 ишонч телефони орқали,  20 таси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг PotrebitelUz_bot телеграм боти орқали келиб тушган бўлса, 593 таси истеъмолчилар томонидан ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига тўғридан-тўғри (ёзма ва оғзаки) мурожаат қилишлари воситасида қабул қилиб олинган.

Мурожаатларнинг энг кўпи савдо (25%), электр таъминоти (13 %), газ таъминоти (34%), сув таъминоти (10%) масалалари бўйичани ташкил қилган.

Федерация раисининг 2017 йил 6 февраль кунидаги 6-и/ч-сонли буйруғига асосан ташкил қилинган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари фаолияти давом эттирилмоқда. 2021 йилнинг ўтган адврида мазкур маслаҳатхоналар томонидан жами 345 нафар истеъмолчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шуларнинг 22 таси коммунал хўжалик, 46 та савдо, 9 та соғлиқни сақлаш, 65 та газ таъминоти, 29 та сув таъминоти, 8 та алоқа, 10 та транспорт, 55 та электр таъминоти ва 101 та ҳолатда бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлардир.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, Фарғона вилоят суди ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза вилиш идоралари иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва фуқаролар тўғрисида ОАВларда ёритишда нималарга эътибор қаратиш муҳим” мавзусида ўқув семинари ҳам ўтказилди. Тадбир Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларида матбуот ва ахборот йўналишида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларнинг мазкур масаладаги ҳуқуқий билим ва касбий маҳоратларини оширишга қаратилди.

Тадбирда Фарғона вилоят судининг матбуот котиби Қобилжон Муталиев, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Элёржон Эксанов ҳамда “nuqtainazar.uz” сайти раҳбари Тимур Юлдашевлар мавзу юзасидан маърузалари билан қатнашдилар.

Иштирокчиларга истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза вилиш идоралари иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва фуқаролар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритишда Конституция, тегишли Кодекслар ва амалдаги қонунлар талабларига риоя қилиш йўл-йўриқлари тушунтирилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати