29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 145 нафар кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 46 нафари – Тошкентда.
Бу жорий йилнинг июнь ойидан бери республикада коронавирус билан касалланганлик ҳолатларининг минимал суткалик ўсишидир.
Ўтган суткада COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этган. Мамлакат бўйича битта ҳам пневмония ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда республикада коронавирус инфекциясидан 189 859 нафар киши (98%) тўлиқ соғайган.
Коронавирусдан вафот этган беморларнинг сони эса 1 402 нафарга етди.