ДХХ томонидан Андижон вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи ходим пора олаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Daryo.uz»га маълум қилди.
«12 ноябрь куни соат тахминан 23.00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган», — дейилади хабарда.