Фото: МСК

Ўзбекистон президенти сайловининг якуний натижалари эълон қилинди

Бугун, 29 октябрь куни МСКда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинишича, 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда рўйхатга киритилган 20 млн 158 минг 907 нафар сайловчидан 16 млн 212 минг 343 нафари овоз берган. 

Овоз беришда иштирок этган сайловчилар томонидан ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони қуйидагича:

— Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;

— Халқ демократик партиясидан номзод Ворисова Мақсуда Азизовнага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи;

— «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Қодиров Алишер Келдиевичга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;

— «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичга – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи; 

— Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Обломурадов Нарзулло Наимовичга – 670 минг  641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи овоз берган.

Шунингдек, ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сони – 39 минг 443 тани ёки 0,24 фоизни ташкил қилди.