Бугун, 20-октябрь куни 11-Фарғона сайлов округига аккредитациядан ўтган маҳаллий ОАВ вакиллари учун пресс-тур ва матбуот анжумани уюштирилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга 11-Фарғона округ сайлов комиссияси ҳамда унинг ҳузуридаги матбуот маркази фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Журналистлар сайловга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Тадбирнинг иккинчи қисмида қатнашчилар Фарғона шаҳрида жойлашган 15 ҳамда 88-сайлов участкаларига бориб, у ерда сайловчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Жараённи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Даниэла Боттижелли ва Миндер Мартинлар кузатиб бордилар.