2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида сиз қайси сайлов участкасида овоз берасиз?

Эндиликда сиз уйдан чиқмаган ҳолда, сайлов участкангизни “Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш” бўйича интерфаол хизматидан фойдаланган ҳолда аниқлашингиз мумкин.

Сайлов участкасини аниқлаш.

Агар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар сизнинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилингизга тўғри келмаса, у ҳолда сиз махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкангизни ўзгартириш бўйича мурожаат юборишингиз мумкин бўлади.

Сайлов участкасини ўзгартириш.