Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Сайлов ҳуқуқини биласизми?” танлови ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида сентябрь-октябрь ойлари давомида “Сайлов ҳуқуқини биласизми?” танлови ўтказилди.

Бугун, 7-октябрь куни танлов якуний босқичи ўтказилиб, 1-ўрин ғолибига Диплом ва “Зомин” санаториясига йўлланма, 2-ўрин ғолибига Диплом ва ноутбук, 3-ўрин ғолибига Диплом ва телевизор берилган бўлса, фаол иштирок этган барча иштирокчиларга Тошкент ҳамда Хоразм вилоятларига икки кунлик сафарга йўлланма берилди.

Танлов ғолиблари:

1-ўрин – Ҳикматилло Маҳмудов;
2-ўрин – Ойбек Қўчқоров;
3-ўрин – Исфандиёр Баҳовиддинов.