Фарғонада замонавий туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди

Бугун Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 105 ўринга мўлжалланган янги туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар сектор раҳбарлари, сенаторлар, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Ушбу объект учун бюджетдан 20 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қисқа муддатда туғруқ бўлимининг 1958 йилда қурилган 80 ўринли эски биноси бузиб ташланиб, барча имкониятларга эга бўлган янги туғруқхона фойдаланишга топширилди.

Мазкур комплекс 80 минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатади.