Фарғона вилоят суд раислари халқ билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришга оид бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
2017 йил 13 июнь санасида Президент Шавкат Мирзиёев судьялар билан ўтказган учрашувида кундалик фаолиятда халқ билан бевосита мулоқот шаклларини кенгайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди.
Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 11 май куни Фарғона вилояти Фарғона туманида жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Муроджон Мирзажонов ва Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси Абдурасул Эрановлар иштирокида халқ билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Фарғона туманида яшовчи фуқаролар, маҳалла, нуроний жамғармаси, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган шахслар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ва маъмурий судларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан маърузалар тингланди.

Сайёр учрашувда вилоят суди раислари фуқаролар томонидан берилган саволларга тушунтиришлар бериб, суд фаолияти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилиши билдиришди.
Халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, халқнинг дарду ташвишларини эшитиш судьялар фаолиятининг асосини ташкил этиши лозимлиги таъкидланди.