Самарқандда ИИБнинг таклиф қилинган порани олмаган ходими 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
21 май куни Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган 10 нафар ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатиб, жиноятчи томонидан пора сифатида таклиф этилган 2 000 АҚШ долларини олмасдан, уни ашёвий далиллар билан ушлаб берган капитан У. Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15 млн сўм пул мукофоти ва унинг ота-онасига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.