Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқандда солиқчи $13 минг пора билан ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 май куни Пастдарғом тумани давлат солиқ инспектори Б.Ж. ва фермер хўжалиги раиси Х.Б. “Павлония” кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога тумандан 15 гектар ер майдонини $13 мингга расмийлаштириб беришини ваъда килган.

Ўтказилган тезкор тадбирда солиқчи сўралган пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори ҳам фирибгарлик билан қўлга олинганди.