Фарғонада медиасаводхонлик мавзусида тренинг ташкил этилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 29-мактабда “Медиасаводхонлик нима?” мавзусида тренинг ташкил этилди.

Тренингда 8-9-синф ўқувчилари иштирок этди. Таниқли журналист, медиатренинг Шарифа Мадраҳимова томонидан ўтказилган тренингда ўқувчилар медиа нима, мультимедиа воситалари, медиатаълим, медиасаводхонлик борасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Интерфаол усулларда олиб борилган тренингда ўқувчиларга фейк хабарларни аниқлаш, фактчейкинг қилиш, уяли алоқа воситасида суратга олиш каби кўникмалар тушунтирилди.

Якунда ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.