Божхона органлари томонидантовар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.
Қўшни республика ҳудудидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.М. бошқарувидаги “Volvo FH” русумли автотранспорт воситаси синчковлик билан божхона кўздан кечирувидан ўтказилганида, транспорт воситасининг салон қисмида, ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, ноқонуний йўллар билан тайёрланган 4 дона “40А770АА”, 2 дона “40А234АА” ҳамда 2 дона “01А755АА” қалбаки давлат авторақамлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.