2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 минг 581 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевга асосланиб, ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йили 1 ноябрь ҳолатига кўра ОИВ билан касалланганлар сони 42 минг 98 нафар кишини ташкил этган эди ва бу кўрсаткич 1483 кишига кўпайганини англатади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда. Улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лаобораториялар ҳисобланади.
Лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади, дейилади хабарда.
Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» сифатида нишонланади.