Энди доимий ёки вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ушбу маълумотномани ягона портал орқали юклаб олиш мумкин.

Эндиликда Доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома ёки 17-форма маълумотномасини Ички ишлар бўлимларига мурожаат қилмасдан олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.  

Бунинг учун Ягона портал (my.gov.uz) орқали “Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома”хизматини танлаб маълумотномани Онлайн тарзда олинг. Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.

Давлат хизматига ўтиш учун ҳавола.