Ўзбекистонда 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 кишига кўпайиб, 3078 нафарни ташкил қилмоқда.
«Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.
Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 573 нафар бемор даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Ўн уч киши ҳаётдан кўз юмган.