«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси маҳаллий йўналишларда қатновчи поездлар чипталари нархи 1 мартдан 20 фоизга ошишини маълум қилди.
Afrosiyob тезюрар поезди чипталари нархи ўзгаришсиз қолди.
Тарифлар сарфлаб келинаётган электр энергияси, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлаш мақсадларида оширилгани қайд этилди.